Москва томон учаётган дрон уриб туширилди

Олам

image

Бугун, 29 ноябрь куни Москва вилоятининг Подольск округи ҳудудида Россия пойтахти томон учаётган дрон уриб туширилди. Бу ҳақда Москва шаҳри мэри Сергей Собянин маълум қилди.

“Подольск шаҳар округидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва томон учаётган учувчисиз самолётнинг ҳужумини қайтарди. Дастлабки маълумотларга кўра, дрон қолдиқлари қулаган жойда вайронагарчилик ва қурбонлар бўлмаган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар мутахассислари ишламоқда”, деб ёзди Москва мэри Telegram’даги каналида.

Айни пайтда Подольск раҳбари вазифасини бажарувчи Григорий Артамоновнинг айтишича, учувчисиз самолёт Борисовка қишлоғи яқинида уриб туширилган.

Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги самолёт типидаги учувчисиз аппарат ёрдамида уюштирилган ҳужум Москва вақти билан соат 07:30 да содир бўлганини маълум қилган.

“Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва вилоятининг Подольск шаҳар округи ҳудудида Украинанинг учувчисиз учиш аппаратини йўқ қилди”, дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрга ўтар кечаси ҳам Москвага оммавий дрон ҳужуми уюштирилганди. Ўшанда ҳам Сергей Собянин ҳужум пайтида ҳеч қандай вайроналар ва қурбонлар бўлмаганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва дрон ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made