Украина армиясининг Россия билан курашдаги асосий вазифалари айтилди

Олам

image

Россия ҳарбийлари мутлақ ўт очиш устунлиги, қўшинлар, мос равишда душманнинг сафарбар қилинганлари туфайли, ҳужумлар сонининг кўпайишига қарамай муваффақиятга эришмаяпти. Бу ҳақда Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Валерий Залужний ижтимоий тармоқдаги саҳифасида АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Марк Милли билан телефон орқали суҳбати ҳақида гапириб, маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Украина мудофаа кучлари бўлинмаларни қуйидаги муҳим вазифаларга қаратмоқда: босиб олинган ҳудудларни озод қилиш, душманнинг янги ҳудудларни эгаллаб олишига йўл қўймаслик, шунингдек, давлатнинг муҳим инфратузилмасини ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа билан қоплаш. Залужнийнинг қўшимча қилишича, гап келажакдаги ҳарбий ҳаракатлар учун захираларни шакллантириш ва тайёрлашни давом эттириш зарурати ҳақида ҳам бормоқда.

“Мутлақ ўт очиш устунлиги, сафарбар қилинганлар ҳисобига қўшинлар сонининг кўпайиши ва шунга мос равишда душман томонидан ҳужумлар ортишига қарамай муваффақият қозонмаяпти. Украина аскарлари ва офицерларининг жасорати ҳамда профессионаллиги туфайли чегараларимиз ўзгаришсиз қолмоқда, мудофаа операцияси режага мувофиқ муваффақиятли ўтказилмоқда”, дейди Залужний.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг