Украина армиясининг иккита йирик қурол омбори йўқ қилинди – Россия

Олам

image

Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Украина армиясининг иккита йирик қурол-яроғ омборини юқори аниқликдаги денгиз ва ҳаво ракеталари билан йўқ қилди. Бу ҳақда бугун, 13 апрель куни Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков журналистларга маълум қилди.

Расмийга кўра, Миргород аэродромида Украинанинг тўртта вертолёти ҳам йўқ қилинган: иккита Ми-24 ва иккита Ми-8.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, ўтган тунда Россия Аэрокосмик кучларининг тезкор-тактик авиацияси самолётлари Украинанинг 46 та ҳарбий объектига зарба берган.

“Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери ҳаммаси бўлиб қуйидагилар йўқ қилинди: 130 та самолёт, 103 та вертолёт, 244 та зенит-ракета мажмуаси, 447 та учувчисиз учиш аппарати, 2169 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техникалар, 243 та ялпи реактив отиш тизими (ЯРОТ), 931 та дала артиллерияси ва миномёт, шунингдек, 2076 та махсус ҳарбий техника”, деган Конашенков.

Айни пайтда Киевнинг хабар беришича, уруш бошлангандан бери Украина Қуролли Кучлари 19,8 мингга яқин россиялик ҳарбийни йўқ қилган.

Украина Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 24 февралдан 13 апрелгача бўлган даврда Россия армиясининг жанговар йўқотишлари тахминан: 739 та танк, 1964 та зирҳли жанговар машина, 358 та артиллерия тизими, 115 та ялпи реактив отиш тизими, 64 та ҳаво мудофаа тизими, 158 та самолёт, 143 та вертолёт, 7 та кемалар/қайиқ ва бошқалар.

Россия-Украина уруши

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.

Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.

Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди. Уруш фонида Украинани Европа Иттифоқи аъзолигига қабул қилиш жараёни тезлашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made