Украина армияси Қримдаги ҳарбий объектларга зарба берилганини тан олди
Олам
−
08 Сентябрь 2022
9292Украина август ойида Қримдаги ҳарбий объектларга, жумладан Саки аэродромига ракета зарбалари берганини тан олди. Буни Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ва Олий Раданинг Миллий хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Михаил Забродский “Укринформ” нашрида эълон қилинган мақоласида тасдиқлади.
Залужний ва Забродскийнинг мақолада ёзишича, русларнинг аксарияти урушнинг яқинлигини ҳис қилмайди, унинг “узоқ эканлиги” тушунчаси улар муваффақиятсизликлар ва йўқотишларни етарлича оғриқли ҳис қилмаслигига олиб келади, урушнинг нархини тушунмайдилар. Уларнинг нуқтаи назари бўйича, айнан шунга таъсир қилиш керак.
“Бу ёндашувнинг тўғрилигига ишонарли мисол сифатида Украина Қуролли Кучларининг ҳарбий ҳаракатларни вақтинча босиб олинган Қрим Мухтор Республикаси ҳудудига жисмонан ўтказиш бўйича муваффақиятли ҳаракатларини келтириш мумкин. Гап душманнинг Қримдаги ҳаво базаларига, биринчи навбатда Саки аэродромига бир қатор муваффақиятли ракета зарбалари ҳақида кетмоқда”, дейди мақола муаллифлари.
Таҳририятнинг қайд этишича, 9 август куни Саки аэродромига уюштирилган “қўшма зарба” натижасида Россиянинг 10 тагача Су-24 ва Су-30М самолётлари ишдан чиққан.
Украина Қуролли Кучлари бош қўмондони ҳам уруш 2022 йилда тугамаслигига ишонади. У руслар Запорожье ва Днепрни эгаллаш учун олдинга силжишларини ва Киевни эгаллаш ғоясига қайтишларини истисно қилмаяпти. Россия армиясининг энг реал режалари, унинг нуқтаи назари бўйича, жанубда – Николаев, Одесса ёки Кривой Рог йўналишида олдинга силжийди.
Август ойида Новофедоровка яқинидаги Саки аэродромида кучли портлашлар юз берли ва авиабазага ҳужум қилинди. ОАВнинг ёзишича, 9 дан 12 тагача рус самолётлари ёниб кетган. Кейинроқ Киев зарбалар Украина Қуролли Кучлари томонидан берилганига ишора қилди, Россия Мудофаа вазирлиги эса “"ташқи таъсирлар йўқлигини” айтди ва бир нечта авиация ўқ-дорилари портлаганини маълум қилди. Россия ҳарбийларига кўра, авиация техникасига таъсир кўрсатмаган.
Россия-Украина уруши
Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарасида тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.
Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.
24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.
Бундан аввалроқ Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирганди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди.
25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.
Рус қўшинлари ҳозиргача Украинага шимол, шарқ ва жанубдан ҳужум қилиб келмоқда ва қатор ҳудудларни эгаллашга эришди. Аммо бу уруш Россиянинг дунёда яккаланиб қолишига олиб келди.
Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.
Ҳужум бошлангач, Европа давлатлари ва АҚШ Россияга қарши бир неча босқичли санкциялар жорий қилди. Россиянинг ВТБ, “Россия” банки, “Открытия”, “Новикомбанк”, “Промсвязьбанк”, “Совкомбанк” ва ВЭБ.РФ банклари SWIFT халқаро банклараро тизимидан узилди. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россиянинг олтин-валюта захирасини блоклади.
Европа давлатлари, АҚШ, Канада Россия учун ўз ҳаво ҳудудини ёпди. Бу санкцияларга нейтрал давлат ҳисобланган Швейцария ҳам қўшилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь