UFC 266: Волкановски ва Шевченко чемпионликни сақлаб қолди

Спорт

image

Бугун, 26 сентябр куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “T Mobile” аренада UFC 266 мусобақаси бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жангида ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камари соҳиби Александр Волкановски биринчи рақамли даъвогар Брайан Ортегага қарши октагонга кўтарилди. Қизиқарли давом этган баҳс тўлиқ беш раунд давом этди.
 
Жангнинг катта қисмида устунликка эга бўлган австралиялик чемпион якунда очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозонди. Учинчи раундда Ортега рақибини учбурчаук бўғиш усулига туширган эди, бироқ тажрибали Волкановски вазиятни бартараф этди.

Кечанинг иккинчи асосий жангида енгил вазн чемпиони Валентина Шевченко Лорен Мёрфига қарши октагонга кўтарилди. Жангнинг тўртинчи раундида қирғизистонлик Шевченко рақибини нокаутга учратди ва 6-марта ўз камарини ҳимоя қилди.

Маълумот учун, аёллар ўртасидаги енгил вазндa ўзбекистонлик Лилия Шакирова ҳам иштирок этади. 2020 йилнинг октябрь ойида UFC’да дебют жангини ўтказган Шакирова UFC 254 турнири доирасида айнан Лорен Мёрфига мағлуб бўлган эди. Жорий йилнинг 31 август куни эса Лилия Шакированинг тест намуналаридан мельдоний моддаси топилган ва 2 йилга мусобақалардан четлатилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дена Уайт UFC 266 Волкановски Шевченко Ник Диаз

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг