Махачев ва Волкановски стердаунда ўзини қандай тутди? (видео)

Спорт

image

Таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев UFC 284 турнирининг асосий жанги Ислом Махачев-Алекс Волкановски ўртасидаги жанг олдидан ўтказилган стердаун ҳақида фикр билдирди.

“Бошланди. UFC 284 асосий тадбирлари старт олди. Бугун жангчилар биринчи бор расмий стердаун ўтказди. Ислом Махачев ва Алекс Волкановски ўзини дўстона тутди, лекин бир бирини озгина троллинг қилди. Эслатиб ўтаман, Махачев енгил вазн, Волкановски эса ярим енгил вазнда мутлақ чемпион. Жанг Исломнинг тоифасида бўлади. UFC тарихида биринчи бор P4P вазн тоифасидан қатъий назар кучлилар рейтингининг биринчи ва иккинчи поғонасидагилар тўқнаш келади”, дейди Файзиев.

Маълумот учун, Махачев ва Волкановски ўртасидаги жанг 12 февралга ўтар кечаси Австралиянинг Перт шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Волкановски Доғистон курашига қарши усул топиш бўйича фикр билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Махачев Волкановски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг