Царукян билан жангда Махачевга ким секундантлик қилади?
Спорт
−
29 Ноябрь
3365Аралаш яккакурашнинг енгилмаган россиялик жангчиси Ҳабиб Нурмуҳаммедов ва мураббий Хавьер Мендес иккинчи енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачевга секундантлик қилади. Бу ҳақда Махачев жамоаси ТАСС'га маълум қилди.
18 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 311 турнирида Махачев Арман Царукянга қарши жангда яна чемпионлик камарини ҳимоя қилиши кутилмоқда.
“Ҳабиб ва Хавьер Исломнинг бурчагида бўлади. Жанг 18 январь куни бўлиб ўтади, биз бунга рози бўлдик. Лос-Анжелесдаги турнирда Арман Царукянга қарши жанг бўлиши кутилмоқда”, дейди Махачев жамоаси вакили.
Маълумот учун, 33 ёшли Ислом Махачев ҳисобида MMA'да 26 ғалаба ва битта мағлубият бор. У охирги жангини америкалик Дастин Порьега қарши ўтказиб, сабмишн эвазига ғалаба қозонганди.
LiveБарчаси