Ислом Махачев Доғистоннинг олий мукофоти билан тақдирланди

Спорт

image

Россиялик UFC жангчиси Ислом Махачев Доғистон спорт вазирлигининг олий мукофоти билан тақдирланди. Мукофотни Махачевга Доғистон раҳбари Сергей Меликов топширди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Ислом Махачевга “Сали Сулаймон” медали ва вилоят раҳбарининг махсус совғаси – соат топширилди.

“Сизнинг ғалабангиз бизнинг ғалабамиздир. Мухлис сифатида ажойиб натижа учун сизга раҳмат айтмоқчиман. Биз бироз хавотирда эдик, аммо муваффақият қозонишингизга ишончимиз комил эди”, дейди Меликов.

Махачев 13 февраль куни UFC 284 доирасида австралиялик Алекс Волкановскини ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига кўра мағлуб этганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом Махачев антидопинг қоидаларини бузгани учун UFC'дан икки йил муддатга дисквалификация қилиниши мумкинлиги хабар қилинганди. Ҳозирда USADA (АҚШ антидопинг агентлиги) Махачев билан боғлиқ ҳолат бўйича текширув ўтказмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made