Мен 13 минг километр масофани босиб ўтиб, чемпионни ўз уйида мағлуб этдим – Махачев
Спорт
−
15 Февраль 2023
5402Енгил вазн тоифасида россиялик UFC чемпиони Ислом Махачев вазн тоифасидан қатъи назар, энг яхши жангчилар рейтинги(P4P)да иккинчи ўринда қолганига изоҳ берди.
Спортчининг таъкидлашича, янги UFC рейтингида биринчи ўринни яқиндагина Махачевга ютқазган австралиялик Александр Волкановски сақлаб қолгани тушунарсиз ҳолат ҳисобланади.
“Мен ҳеч қачон адолат кутмаганман. Асосийси, 13 минг километр масофани босиб ўтиб, чемпионни ўз уйида мағлуб этдим ва буни ҳамма кўрди. Бошимни кўтариб, ўзимга ишонган ҳолда уйга камар билан қайтдим. UFC'нинг янги рейтингидаги ҳолат Россияга дунё давлатларининг муносабати билан боғлиқми ёки йўқ, билмадим”, дейди Махачев
Спортчининг айтишича, UFC рейтингда ўзгариш қилмагани таажжубланарли ва ташкилот қарори Махачевнинг келгуси фаолиятига таъсир ўтказади.
“UFC рейтингни тузишда қандай ҳисоблаш усулидан фойдалангани менга қоронғу”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 12 февралга ўтар кечаси Австралиянинг Перт шаҳрида UFC 284 турнирида Ислом Махачев Александр Волкановски қарши октагонга кўтарилиб ҳакамлар қарорига мувофиқ ғалаба қозонганди. Жангдан сўнг Алекс Волкановски Махачев билан тўқнашувда ҳакамлар нотўғри қарор қабул қилганини таъкидлади.
LiveБарчаси