Волкановски ҳакамлар қароридан норози

Спорт

image

Австралиялик UFC жангчиси, енгил вазн тоифасида амалдаги чемпион Алекс Волкановски россиялик Ислом Махачевга қарши жангда ҳакамларнинг нотўғри қарор қабул қилганини таъкидламоқда. Бу ҳақда спортчи ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Ҳозиргина жангни қайта кўриб чиқдим. Иккинчи, учинчи ва бешинчи раундларда ғалаба қозондим. Жанг рефериси қўлимни юқорига кўтармаганидан ҳайронман. Келинг, исталган жойда, исталган вақтда реванш жангини ўтказамиз”, дейди Волкановски.

12 февралга ўтар кечаси Австралиянинг Перт шаҳрида UFC 284 турнирида Ислом Махачев ва Алекс Волкановски ўртасида жанг бўлиб ўтди.

Махачев ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан австралияликни мағлуб этди ва биринчи марта ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

Ислом Махачев UFC'да умумий 24 та ғалаба ва битта мағлубият қайд этди. Жангчининг ғалабали серияси 12 тага етди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Волкановски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made