Махачев ва Волкановски керакли вазнни қайд этди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказиладиган UFC 284 турнири олдидан вазн ўлчаш маросими якунланди. Турнирнинг марказий жангида Ислом Махачев австралиялик Александр Волкановскига қарши биринчи енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Иккала жангчи ҳам енгил вазн меъёрини бажара олди. Россиялик жангчининг вазни 70,3 кг, австралияликники 70,08 килограмни ташкил этди.

Шунингдек, UFC 284 турнирида Яир Родригес ва Жош Эмметт енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик учун курашади. Иккала жангчи ҳам бир хил вазн кўрсатди – 65,77 кг.

Турнир доирасида енгил вазн тоифасида Зубайра Тухугов дебютини ўтказиши керак эди, аммо россиялик спортчи керакли вазнга эриша олмади.

UFC 284 вазн ўлчаш натижалари:

Асосий кард

Ислом Махачев (70,3 кг) – Александр Волкановски (73,08), енгил вазн тоифасидаги чемпионлик жанги;

Яир Родригес (65,77) – Жош Эмметт (65,77), енгил вазн тоифасида вақтинчалик чемпионлик жанги;

Жек Делла Маддалена (77,56) – Ренди Браун (77,56), ўрта вазн;

Жастин Тафа (120,6) – Паркер Портер (119,7), ўрта вазн;

Жимми Крут (92,53) – Алонзо Монейфилд (93,44), енгил вазн тоифаси.

Прелиум кард:

Тайсон Педро (93,44) – Модестас Букаукас (93,44), енгил вазн;

Жошуа Кулибао (66,22) – Мелсик Багдасарян (66,22), енгил вазн;

Шеннон Росс (56,9) – Клейдсон Родригес (57,6), енгил вазн - (жангчи керакли вазнни бажара олмади. У рақибига гонорарининг 20-30 фоизини беради);

Жейми Мулларки (70,3) – Франсиско Прадо (70,08), енгил вазн;

Жек Женкинс (65,99) – Дон Шейнис (66,22), ўрта вазн.

Дастлабки кард:

Конклак Суфисара (52,4) – Элис Рид (52,4), аёллар минимал вазн;

Шейн Янг (65,99) – Блейк Билдер (66,22), ўрта вазн;

Зубайра Тухугов  (71,44) (жангчи керакли вазнни бажара олмади. У рақибига гонорарининг 20-30 фоизини беради); – Элвис Бренер Оливейра (70,53), енгил вазн.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Махачев Волкановски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made