ЎФАнинг янги президенти, ошаётган жарималар, ниҳоясига етган қабул ва бошқа муҳим хабарлар

Жамият

Якунига етаётган 15 июлнинг энг муҳим воқеалари тафсилоти.

Бу ҳафта ҳам аномал иссиқ давом этади...ми?

Ўзбекистон ҳудудида ушбу ҳафта ҳам 40 даражадан юқори бўлган аномал иссиқ давом этади. Гидрометеорология хизмати маркази 16-19 июль кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво башоратини эълон қилди.

Бугун қабул якунланади. Улгурмаган абитуриентлар нима қилади?

Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон бўйлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш жарааёни кечмоқда.

Ўзбекистонда бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки шакли учун ҳужжатларни қабул қилиш (рўйхатдан ўтказиш) шу йилнинг 15 июль санасида якунланади. Шу билан бирга ОТМлардаги қабул комиссиялари охирги абитуриент рўйхатдан ўтгунга қадар фаолият кўрсатади.

Махсус ташкил этилган инспекция ходимлари 60 фоизгача устама олади

Жорий йилнинг 12 июль куни Ҳукумат қарори билан “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги низом тасдиқланган эди.

Шунингдек, Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Расман: 1 августдан жарималар ошади

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда 2019 йил 1 августдан маъмурий жарималар миқдори ошиши ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

Маълумки, қонунчиликка мувофиқ жарима ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Президент Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 августдан энг кам иш ҳақининг 10 фоизга ошиши белгиланди. Шунга кўра, турли маъмурий жарималарнинг миқдорлари ҳам 2019 йил 1 августдан 10 фоизга ошади. 

80 ёшли отахон ОТМга ҳужжат топширди

Бу йилги абитуриентлар бизни ҳайрон қолдиришни давом этишмоқда. 80 ёшли отахон Тўхтамиш Султонов Сурхондарё вилояти Ангор тумани Давлат хизматлари маркази орқали олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди.

Ёши энг улуғ абитуриент Самарқанд давлат университетининг Биологияни ўқитиш методикаси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг даволаш ва педиатрия иши йўналишини танлаган. 

Ўқитувчиларнинг маоши сезиларли ўсади – Темуржон Комилов

Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг маоши сезиларли ўсади. Бу ҳақда халқ таълими вазири ўринбосари Темуржон Комилов маълум қилди.

Унинг айтишича, яқин йилларга қадар ўқитувчининг ойлиги жуда кам бўлиб, унинг обрўси ҳам тушиб кетган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг эътибори билан бугун бу манзара ижобий томонга ўзгарган.

Видео: Зеленскийнинг кортежи ЙТҲга учради

Кеча, 14 июль куни Украинанинг Запорож вилоятида мамлакат Президенти Владимир Зеленский кортежидаги автомобиллар ва ичида болалар бўлган автобус колоннаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Масжиднинг эҳсон қутисидан пул ўғирлаганлар ушланди

Бугун, 15 июль куни Қирғизистоннинг Чуй вилояти Иссиқ-ота тумани Милянфан қишлоғидаги масжиднинг эҳсон қутисидан пул ўғирлашда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди.

Иссиқ-ота тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида 1998 йил туғилган Талос вилоятилик К.А. ва бишкеклик 1996 йилда туғилган О.И. ўғриликда гумонланиб қўлга олинган.

Расман: Абдусалом Азизов ЎФА президенти бўлди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Абдумавлонович Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Мессига ҳавас қилувчи ўзбек футболчиси Россия чемпионатида жамоасининг биринчи, беш юзинчи голига муаллифлик қилди

Ўтган ҳафта шанба кунидан этиборан, футбол бўйича Россия ички чемпионатининг янги мавсумига старт берилди.

Таркибида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов тўп сураётган “Ростов” клуби 1-турда ўз майдонида таркибида бошқа бир ўзбекистонлик футболчи – Вадим Афонин ҳаракат қилаётган “Оренбург” жамоасини қабул қилди.

Бутунжаҳон Универсиадаси якунланди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Италиянинг Неаполь шаҳрида талабалар ўртасида Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида сув полоси бўйича учинчи ўрин ва ғолиблик учун 2 та учрашув ўтказилади холос. Қолган барча беллашувларда ғолиблар номи аниқ бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг