Бу ҳафта ҳам аномал иссиқ давом этади...ми?

Local

−

image

Ўзбекистон ҳудудида ушбу ҳафта ҳам 40 даражадан юқори бўлган аномал иссиқ давом этади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

Гидрометеорология хизмати маркази 16-19 июль кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво башоратини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразим вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 39-44 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29, баъзи жойларда 30-32 даражагача, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29, баъзи жойларда 30-32 даражагача, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22, кундузи 29-34 даража иссиқ бўлади.


Author

Rate Count

55

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends