Бутунжаҳон Универсиадаси якунланди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Спорт

image

Италиянинг Неаполь шаҳрида талабалар ўртасида Бутунжаҳон Универсиада ўйинлари якунига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари бўлиб ўтади. Регламентга кўра, ушбу кун доирасида сув полоси бўйича учинчи ўрин ва ғолиблик учун 2 та учрашув ўтказилади холос. Қолган барча беллашувларда ғолиблар номи аниқ бўлди.

Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов яккалик беллашувларида ҳам финалда иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Теннисчиларнинг умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритгани эвазига яна бир олтин медаль ёзилди. Мусобақа регламентига кўра, очколар бўйича теннис баҳсларида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган жамоага ҳам яна бир олтин медаль берилади.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси бу йилги Универсиада ўйинларини 2 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 8 та медаль билан якунлади. Энг кўп медалларни Япония терма жамоаси жамғарди. Кун чиқар юрт вакиллари 33 та олтин, 21 та кумуш ва 28 та бронза медалларини тўплашга муваффақ бўлдилар. Бу натижа билан Ўзбекистон делегацияси мусобақани умумжамоа ҳисобида 112 мамлакат орасида 19-поғонада якунламоқда. Бу Осиё мамлакатлари орасида олтинчи, Марказий Осиё минтақаси бўйича эса энг яхши натижа бўлди. Қўшни Қозоғистон Республикаси талаба спортчилари Универсиадада 1 та олтин, 5 та кумуш ва 1 та бронза медалини жамғаришди.

МОҚ Матбуот хизмати ўзбекистонликларнинг Неаполь Универсиадасида қўлга киритилган медаллари рўйхатини маълум қилди:

Олтин:

Теннис (жуфтликда, Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиев)
Теннис (умумжамоа ҳисобида)

Кумуш:

Ниёз Пўлатов (таэквондо, -63 кг.)
Ҳумоюн Султонов (теннис, яккалик)

Бронза:

Диёра Келдиёрова (дзюдо, -52 кг.)
Ҳикматиллоҳ Тўраев (дзюдо, -73 кг.)
Муҳаммадкарим Хуррамов (дзюдо, -100 кг.)
Давлат Бобонов (дзюдо, мутлақ вазн)


Мақола муаллифи

Теглар

Неаполь Бутунжаҳон Универсиадаси

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг