Ўзбекистон ҳисобига илк олтин медаль ёзилди
Спорт
−
13 Июль 2019
4629Хабарингиз бор, айни кунларда Италиянинг Неаполь шаҳрида талабалар ўртасида Бутунжаҳон талабалари Универсиадаси бўлиб ўтмоқда.
Кеча, 12 июль куни Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари учун омадли якунланди. Шу куни узоқ кутилган биринчи олтин медаль терма жамоа ҳисобига ёзиб қўйилди.
Универсиаданинг теннис бўйича ўтказилган мусобақаларида жуфтликда баҳсларга киришган Ўзбекистоннинг икки вакили Санжар Файзиев ва Ҳумоюн Султонов олтин медаль учун курашда жанубий кореялик рақибларини мағлуб этди.
Ўзбекистонликлар биринчи сетда 7:6 ҳисобида устун келган бўлсалар, иккинчи сетда 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Икки сет натижасига кўра тенглик юзага келгач, ғолибларни аниқлаш учун тайбрэкларга мурожаат қилинди. Теннис лотареясида Санжар ва Ҳумоюн жуфтлиги 10:5 ҳисобида рақибидан устун келди ва мусобақанинг олтин медалларига эгалик қилишди.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари шу пайтгача 4 бронза медалларини қўлга киритган эди.
LiveБарчаси