Масжиднинг эҳсон қутисидан пул ўғирлаганлар ушланди
Олам
−
15 Июль 2019
5851Бугун, 15 июль куни Қирғизистоннинг Чуй вилояти Иссиқ-ота тумани Милянфан қишлоғидаги масжиднинг эҳсон қутисидан пул ўғирлашда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда “Kabar” хабар берди.
Иссиқ-ота тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида 1998 йил туғилган Талос вилоятилик К.А. ва бишкеклик 1996 йилда туғилган О.И. ўғриликда гумонланиб қўлга олинган.
Мазкур ҳолат Иссиқ-ота вилояти ИИБ “Жиноят ва ҳаракатларнинг ягона реестри” автоматлаштирилган ахборот тизимида Жиноят кодексининг 200-моддаси (ўғрилик) белгилари билан рўйхатга олинган.
Қўлга олинганлар вақтинча сақлаш изоляторига юборилган. Судгача текширув давом эттириляпти.
LiveБарчаси