Масжиднинг эҳсон қутисидан пул ўғирлаганлар ушланди
Олам
−
15 Июль 2019 7041 1 дақиқа
Бугун, 15 июль куни Қирғизистоннинг Чуй вилояти Иссиқ-ота тумани Милянфан қишлоғидаги масжиднинг эҳсон қутисидан пул ўғирлашда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда “Kabar” хабар берди.
Иссиқ-ота тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида 1998 йил туғилган Талос вилоятилик К.А. ва бишкеклик 1996 йилда туғилган О.И. ўғриликда гумонланиб қўлга олинган.
Мазкур ҳолат Иссиқ-ота вилояти ИИБ “Жиноят ва ҳаракатларнинг ягона реестри” автоматлаштирилган ахборот тизимида Жиноят кодексининг 200-моддаси (ўғрилик) белгилари билан рўйхатга олинган.
Қўлга олинганлар вақтинча сақлаш изоляторига юборилган. Судгача текширув давом эттириляпти.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025