Расман: 1 августдан жарималар ошади
Жамият
−
15 Июль 2019
11431Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда 2019 йил 1 августдан маъмурий жарималар миқдори ошиши ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.
Маълумки, қонунчиликка мувофиқ жарима ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Президент Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 августдан энг кам иш ҳақининг 10 фоизга ошиши белгиланди. Шунга кўра, турли маъмурий жарималарнинг миқдорлари ҳам 2019 йил 1 августдан 10 фоизга ошади.
Бунда, жарималар ҳуқуқбузарликлар содир этилган вақтдаги энг кам иш ҳақи миқдори бўйича тўланади. Масалан, 28 июль куни ҳайдовчига транспорт воситасида ҳаракатланишда телефондан фойдаланганлиги учун маъмурий баённома тузилди. 1 августдан жарималар миқдори ўзгаришига қарамасдан, мазкур ҳайдовчи 60 кун ичида 28 июлда амалда бўлиб турган жаримани (608 190 сўмни) тўлаши лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикасида 2019 йил 1 августдан энг кам иш ҳақи ошиши муносабати билан жарима нархлари қуйидагича ўзгаради:
• Хавфсизлик камарини тақмаслик: 111 500 сўмдан – 223 000 сўмгача
• Телефондан фойдаланиш: 669 000 сўмдан – 1 115 000 сўмгача
• Телевизордан фойдаланиш: 223 000 сўмдан – 1 115 000 сўмгача
• Тезликни ошириш: 223 000 сўмдан – 3 345 000 сўмгача
• Қизил чироқда ўтиш: 446 000 сўмдан – 1 115 000 сўмгача
• Тўхтаб туриш қоидасини бузиш: 669 000 сўмдан – 3 345 000 сўмгача
• Транспортни хужжатсиз бошкариш: 223 000 сўмдан – 2 230 000 сўмгача
• Суғуртасиз машинани бошқариш: 223 000 сўмдан – 669 000 сўмгача
• Носоз транспортдан фойдаланиш: 669 000 сўмдан – 1 115 000 сўмгача
• Маст хайдовичга транспортни бериш: 3 345 000 сўм
• Мастликни текширишдан бош тортиш: 669 000 сўмдан – 6 690 000 сўмгача
• Маст холатда машина хайдаш: 5 575 000 сўмдан – 8 920 000 сўмгача
• Авариядан кейин қочиб кетиш: 6 690 000 сўм
• Пиёдалар йўлакчасидан юриш: 223 000 сўмдан – 892 000 сўмгача
• Сигнал ва фара қоидасини бузиш: 223 000 сўм
• Фараларни ойнасимон қорайтириш: 223 000 сўмдан – 446 000 сўмгача
• Темир йўлдан ўтиш қоидаси бузиш: 669 000 сўмдан – 1 115 000 сўмгача
• Гурух бўлиб харакат қилиш: 669 000 сўмдан – 1 115 000 сўмгача
• Авария холати келтириб чиқариш: 1 115 000 сўмдан – 4 460 000 сўмгача
• Ўзганинг транспортига шикаст етказиш: 446 000 сўм
• Енгил тан жарохати етказиш: 1 115 000 сўм
• Йўл ва йўл-иншоотларини шикастлаш: 2 230 000 сўмдан – 3 345 000 сўмгача
• ДАН ходими талабини бажармаслик: 111 500 – 669 000 сўм
• Юк ташиш ва шатакка олиш: 1 115 000 сўмдан – 3 345 000 сўмгача
• Машинада шахсий бойлик орттириш: 446 000 сўмдан – 1 115 000 сўмгача
• Пиёдалар йўл қоидасини бузиши: 66 900 сўмдан – 669 000 сўмгача.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь