Мессига ҳавас қилувчи ўзбек футболчиси Россия чемпионатида жамоасининг биринчи, беш юзинчи голига муаллифлик қилди

Спорт 2162
image

Ўтган ҳафта шанба кунидан этиборан, футбол бўйича Россия ички чемпионатининг янги мавсумига старт берилди.

Таркибида Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов тўп сураётган “Ростов” клуби 1-турда ўз майдонида таркибида бошқа бир ўзбекистонлик футболчи – Вадим Афонин ҳаракат қилаётган “Оренбург” жамоасини қабул қилди.

Учрашув тўлиқ мезбонларнинг устунлиги остида ўтди. Ўйиннинг биринчи таймида 11-дақиқадаёқ ўйиндан олднги интервьюсида Роналдудан кўра, Мессини кўпроқ ёқтиришини маълум қилган Ўзбекистон терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродов “Ростов”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Эътиборлиси, бу гол ҳужумчининг жорий мавсумдаги жамоасининг ва ўзининг илк голи сифатида тарихда қолди. Бундан ташқари, бу гол “Ростов”нинг РПЛ тарихидаги 500-юбелей голига айланди.

“Ростов” клуби биринчи тайм якуни арафасида Ионовнинг голи эвазига ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди. Иккинчи бўлимда рақиблар “Оренбург”дан Деспотович гол киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Россия Премьер лигаси 1-тур.
Ростов – Оренбург 2:1 (2:0, 0:1).
“Ростов-Арена” стадиони.

Голлар: 1:0 – Шомуродов (11), 2:0 – Ионов (42), 2:1 – Деспотович (49).

Ростов: Песьяков, Козлов (Логашов, 75), Чернов, Сигурдссон, Чистяков, Еременко, Байрамян (Зуев, 67), Попов, Ионов, Норманн, Шомуродов (Сигурдарсон, 82).

Оренбург: Довбня, Малих, Шахов, Козлов, Терехов, Мишкич, Афонин, Рикарду Алвеш (Кулишев, 61), Маляров (Аюпов, 72), Сиваков, Деспотович.

Огоҳлантиришлар: Байрамян (26), Маляров (43), Сиваков (52), Норманн (54), Афонин (81).

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 28
Рейтинг: 3
t
×