Шомуродовнинг голи турнинг энг чиройлиси деб топилди (видео)
Спорт
−
4092 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг “Чорум Беледиеспор” дарвозасига киритган голи Туркия Суперлигасининг 12-туридаги энг чиройли гол деб топилди. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар берди.
Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада ўзбекистонлик ҳужумчининг голи энг кўп овоз тўплаган.
Жорий йилнинг 23 ноябрь куни бўлиб ўтган баҳсда “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси “Чорум” устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Истанбулда бўлиб ўтган баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 78-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ўзбекистонлик ҳужумчи узоқ масофадан ажойиб зарба йўллаб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига жойлади. Голгача истанбулликлар 0:2 ҳисобида ортда бораётганди. Шундан сўнг, Бертюғ Ўзгюр 82-, 86- ва 90+1-дақиқаларда хет-трик қайд этиб, “Истанбул Башакшеҳир”га 4:2 ҳисобида ғалаба келтирди.
Маълумот учун, “Истанбул Башакшеҳир” 20 очко билан Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда. Истанбулликлар пешқадам “Галатасарой”дан 11 очко ортда қолмоқда.
Live
Барчаси