Туркияда соғлиғи ёмонлашиб, фалаж бўлиб қолган ўзбекистонлик аёл ортга қайтарилди (видео)

Ўзбекистон

−

visibility2292 timer1 дақиқа

image

Туркияда меҳнат фаолияти давомида бош миясига қон қуйилиши оқибатида танасининг чап қисми фалажланган ўзбекистонлик аёл мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасининг Истанбул Бош консулхонаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги ва фаол ватандошлар ҳамкорлигида оғир аҳволда бўлган, 1981 йилда туғилган М.К.нинг Ўзбекистонга қайтиши ташкил этилган.

Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида Туркияга келган ўзбекистонлик узоқ вақт давомида бола парвариши билан шуғулланиб келган. Бироқ, кутилмаганда бош миясига қон қуйилиши оқибатида танасининг чап қисми фалажланиб, Истанбулдаги шифохоналардан бирида даволанишга мажбур бўлган.

Беморнинг ёнида бўлиб, уни парваришлаш ва даволаниш жараёнида кўмаклашиб келган укаси ҳамроҳлигида уни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилган.

Шунингдек, ушбу жараённи тиббий жиҳатдан хавфсиз ташкил этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Республика тез тиббий ёрдам марказининг икки нафар мутахассиси Истанбулга етиб келган. Тиббиёт ходимлари беморни Ўзбекистонга қайтариш жараёнида, жумладан, авиапарвоз давомида унинг аҳволини мунтазам назорат қилиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владивосток ва Хабаровск шаҳарларида қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликлар ортга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг