“Бешиктош” делегацияси самолётини чақмоқ урди
Спорт
−
783 2 дақиқа
Туркиянинг “Бешиктош” клуби делегациясини олиб кетаётган самолёт Европа лигасининг 5-турида Исроилнинг “Хапоэль Беэр-Шева” жамоасига қарши ўйин учун Грузияга йўл олганида самалётни чақмоқ урди. Бу ҳақда DHA нашри хабар берди.
Манбага кўра, самолёт кеча, 25 ноябрь куни тушдан кейин Истанбулдаги Сабиха Гўкчен аэропортидан парвоз қилган. Ҳавода кучли турбулентликка дуч келган самолётни, клуб вакилларининг айтишича, бир неча бор чақмоқ урган.
Кучли ёмғир ва дўл туфайли самолёт Батуми аэропортига қўна олмаган. Грузия ҳаво ҳудудида бир неча бор айлангандан сўнг, экипаж Туркиянинг Ризе-Артвин аэропортига йўналишни ўзгартиришга қарор қилган.
“Бешиктош” вакиллари парвоз жуда оғир ўтганини таъкидлашган. “Goal” нашрининг хабар беришича, клуб расмийларидан бири ушбу воқеани ҳаётидаги энг стрессга бой парвоз деб атаган.
Мажбурий қўнишдан сўнг жамоа автобусда Батумига йўл олган. Йўналиш ўзгариши сабабли бош мураббий Винченцо Итальянонинг ўйин олди матбуот анжуманини бекор қилишга тўғри келган.
Қайд этиш жоиз, “Бешиктош”нинг “Хапоэль Беэр-Шева”га қарши учрашуви бугун, 26 ноябрь куни Грузияда бўлиб ўтади. Учрашув дастлаб Истанбулда ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ UEFA Туркия ва Исроил ўртасидаги сиёсий кескинлик ҳамда хавфсизлик билан боғлиқ хавотирлар сабаб баҳсни нейтрал майдонга кўчирган.
Live
Барчаси