Новосибирскда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди
Ўзбекистон
−
899 1 дақиқа
Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасига оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик, 1973 йилда туғилган М.У. Ўзбекистонга қайтишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Бош консулхона ходимлари томонидан мурожаат зудлик билан кўриб чиқилиб, унга зарур амалий ёрдам кўрсатилган. Хусусан, Миграция агентлигининг ваколатхонаси билан ҳамкорликда унинг Ўзбекистонга қайтишини таъминлаш бўйича тезкор чора-тадбирлар амалга оширилган.
Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон фуқароси Новосибирск–Тошкент йўналиши бўйича қатновчи автобус орқали ватанга қайтарилган.
“Ушбу ҳолат хорижда оғир вазиятга тушиб қолган фуқароларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ватанимизга қайтишига кўмаклашиш борасида дипломатик ваколатхоналар томонидан амалга оширилаётган ишлардан биридир”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда меҳнат фаолияти давомида бош миясига қон қуйилиши оқибатида танасининг чап қисми фалажланган ўзбекистонлик аёл мамлакатга қайтарилган эди.
Live
Барчаси