Россия Киев баллистик ракеталар билан зарба берди (видео)
Олам
−
1105 1 дақиқа
Украина пойтахти Киевнинг сўл соҳилида, метро бекатларидан бири яқинида йирик ёнғин содир бўлди. Осмонга кўтарилган қуюқ қора тутунни шаҳарнинг узоқ ҳудудларидан ҳам кўриш мумкин. Ёнғин Россиянинг баллистик ракеталар билан қилинган ҳужуми оқибатида келиб чиққан. Бу ҳақда TSN хабар берди.
Маълум қилинишича, ёнғин бугун, 26 ноябрь куни эрталаб савдо марказларидан бири яқинида бошланган. Дастлаб маҳаллий Telegram-каналларида ёнғин “Даринок” бозори ҳудудида содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Бироқ ҳодиса жойи бўйича турли маълумотлар берилган. Айрим хабарларда ёнғин “Лесная”, бошқаларида “Черниговская” ёки “Дарница” метро бекатлари яқинида юз бергани айтилган. Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти TSN’га ёнғин пойтахтга уюштирилган тунги баллистик ракеталар ҳужуми оқибатида келиб чиққанини тасдиқлаган.
Ҳозирча ёнғиннинг кўлами ва етказилган зарар ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Ставрополь ўлкасидаги Невинномисск шаҳрида Украина дронларининг саноат инфратузилмасига уюштирган ҳужуми оқибатида икки киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси