Уч нафар ўзбекистонлик футболчи Осиёнинг энг яхши футболчиси совринига номзод бўлди
Спорт
−
2642 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг уч нафар футболчиси Хитойнинг “Titan Sports” нашри талқинига кўра, 2026 йилнинг энг яхши осиёлик футболчиси соврини учун номзодлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда “Sohu” нашри хабар берди.
Номзодлар орасидан “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ва Туркиянинг “Башакшехир” клубида тўп сураётган Аббосбек Файзуллаев ҳамда Элдор Шомуродов жой олди.
Осиёнинг энг яхши футболчиси соврини 2013 йилдан буён Хитойнинг “Titan Sports” нашри томонидан топшириб келинади.
2026 йилги соврин учун асосий номзодлар қаторида Лос-Анжелес клуби футболчиси Сон Хён Мин, “Атлетико Мадрид” вакили Ли Кан Ин, “Бавария” ҳимоячиси Ким Мин Жэ ҳамда эронлик ҳужумчи Меҳди Тареми ҳам бор.
Ўтган йили Сон Хён Мин 146 очко тўплаб, фаолиятида ўнинчи марта ушбу совринга сазовор бўлганди. Ли Кан Ин 105 очко билан иккинчи, “Ал-Наср” сафида тўп сурган Криштиану Роналду эса 91 очко билан учинчи ўринни эгаллаганди. Ўзбекистонлик футболчилар ҳозиргача ушбу совринни қўлга киритмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) 2026 йилнинг энг яхши футболчиси учун номзодлар рўйхатига ўзбекистонлик футболчиларни киритмаганди.
Live
Барчаси