Файзуллаевнинг жароҳати тафсилотлари маълум бўлди
Спорт
−
15:50 575 1 дақиқа
Кеча, 17 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаев Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида ўнг оёқ тўпиқ қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди.
Саудия Арабистонига қарши ўртоқлик учрашувида Аббосбек Файзуллаев 54-дақиқада раби билан тўқнашувдан кейин шифокорлар ёрдами билан майдонни тарк этганди.
Ассоциация маълумотига кўра, терма жамоа тиббий штаби томонидан футболчи тезкорлик билан чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилган. Текширув натижаларига кўра, Файзуллаевнинг ўнг оёқ тўпиқ қисми шикастлангани маълум бўлган. Футболчининг тикланиш муддати ҳақида эса маълумот берилмаган.
Маълумот учун, Доҳа шаҳрида ўтказилган халқаро ўртоқлик учрашувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистони устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг бош қаҳрамони Шерзод Эсанов бўлди. У рақиб дарвозасига икки бор йўл топди.
Live
Барчаси