“Манчестер Сити” ўз майдонида “Наполи” билан дуранг ўйнади
Спорт
−
893 2 дақиқа
Кеча, 24 ноябрь куни Англиянинг “Манчестер Сити” жамоаси Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида ўз майдонида Италиянинг “Наполи” клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ушбу баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захира ўриндиғида қолдирилди.
Учрашувда дастлаб 55-дақиқада Расмус Хойлунд ҳисобни очди. 67-дақиқада Аюб Буадди жавоб голини киритди. 76-дақиқада Ноа Ланг “Наполи”ни олдинга олиб чиқди. 86-дақиқада эса Раян Черки ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа, “Манчестер Сити” турнирдаги очколарини 10 тага етказди. “Шаҳарликлар” турнир жадвалининг 6-поғонасидан жой олган. “Наполи” эса тўрт очко билан 27-ўринда бормоқда.
Кейинги учрашувда “Манчестер Сити” жорий йилнинг 8 декабрь куни сафарда “Барселона”га қарши майдонга тушади. “Наполи” эса шу куни ўз майдонида Бельгиянинг “Брюгге” клубини қабул қилади.
Маълумот учун, Чемпионлар лигаси умумий босқичида 36 та клуб иштирок этмоқда. Барча жамоалар дастлабки босқичда саккизтадан ўйин ўтказади: тўрттаси ўз майдонида, тўрттаси сафарда. Клублар ягона турнир жадвалида жойлашади. Энг яхши саккизта жамоа тўғридан тўғри нимчорак финалга йўл олади. 9-24-ўринларни эгаллаган жамоалар эса плей-офф босқичида қолган саккизта йўлланма учун кураш олиб боради.
Live
Барчаси