Расман: Абдусалом Азизов ЎФА президенти бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Абдумавлонович Азизов Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.

Абдусалом Абдумавлонович Азизов 1960 йилнинг 20 январида Тошкент шаҳрида туғилган. 

2017 йил январдан сентябргача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, 2017 йил сентябрдан 2019 йил 11 февралгача Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган. Ҳозирда ДХХ раиси ҳисобланади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматовнинг ЎФА президентлигидан кетиши ҳақида маълум қилган эдик.

Маълумот учун, Очилбой Раматов бу лавозимга 2018 йилнинг 25 январида сайланган эди. Ўшанда Раматов ЎФА раҳбарлигини Умид Аҳмаджоновдан қабул қилиб олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусалом Азизов ЎФА

Баҳолаганлар

163

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг