Туркиядаги ўзбек диаспораси Нодира Қодирова ўлимини шундай қолдирмоқчи эмас

Жамият

image

Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаётган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси билан ўзини отиб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Воқеа содир бўлганидан бир неча кун ўтиб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Нодира Қодированинг ўлими юзасидан расмий маълумот берди.

Туркияда Қодированинг суиқасди юзасидан суриштирув бошланди. Прокурор Лайло Ниёзовани сўроқ қилиб, ундан дугонаси фоҳишалик билан шуғуллангани ҳақида сўради.

Нодира Қодированинг акаси Муҳаммадали Қодиров экспертиза хулосасидан шубҳада эканини, синглиси жонига қасд қилганида депутат уйда бўлганини маълум қилди.

Масала ОАВда тинимсиз ёритилиши ортидан Туркия парламенти депутати ҳам бунаг эътибор қаратди. Депутат Сера Кадигил Нодира Қодирова суиқасдини Туркия Буюк Миллат Мажлисида кўтарди. Кадигил хоним мамлакат Адлия вазирига мазкур ҳолат бўйича сўров юборди.

Бугун, 1 октябрь куни Ўзбекистон ТИВ навбатдаги баёнот билан чиқди. Вазирлик Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси Нодира Қодирова иши назоратда эканини маълум қилди.

“Мамлакатимизнинг Туркиядаги Элчихонаси 2019 йилнинг 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қурбонованинг фожиали ўлими билан боғлиқ вазият ўз назоратида эканлигини маълум қилади.

Анқара шаҳри прокуратураси берган маълумотга кўра айни пайтда тергов тадбирлари олиб борилмоқда, жумладан, гувоҳлар сўроқ қилинмоқда, телефон сўзлашувлар ва электрон ёзишламалар мазмуни ўрганилмоқда. Тегов органлари суд-тиббий экспертиза хулосасини кутмоқда”, дейилади вазирлик ахборотида.

Қайд этилишича, элчихона ходимлари Туркияда яшайдиган ўзбек диаспораси вакилларининг мазкур масала бўйича саволларига жавоб бермоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

суиқасд Нодира Қодирова Ширин Унал

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг