ТИВ депутатнинг уйида жонига қасд қилган ўзбекистонлик ҳақида маълумот берди

Олам 7383
image

Аввалроқ, Туркиянинг Адолат ва тараққиёт партияси депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида оқсоч бўлиб ишлаётган 23 яшар ўзбекистонлик Нодира Қодирова генералнинг тўппончаси билан ўзини отиб, жонига қасд қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Туркиядаги Ўзбекистон элчихонасининг вазирликка маълум қилишича, жорий йилнинг 23 сентярь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодирова вафот этган.

Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган. Консуллик-ҳуқуқий масалалар ва керакли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, марҳуманинг жасади 25 сентябрь куни Анқара-Истанбул-Тошкент йўналиши билан Ўзбекистонга олиб келинган.

Эслатиб ўтамиз, воқеа жойида ўтказилган текширувда суиқасддан бошқа бирор шубҳали ҳолат аниқланмагвн. Нодира Қодированинг хонасида жонига қасд қилиш ниятида бўлгани тўғрисидаги қайдлар ва бошқа барча далиллар тергов материалига киритилган. Мазкур қотиллик ишини прокуратура ўз назоратига олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 226
Рейтинг: 3.0
t
×