Туркияда автомобилга ўқ узган икки Ўзбекистонлик қамоққа олинди

Crime

−

image

Туркиянинг Анталия вилояти Манавгат туманида телефон орқали гаплашиш учун машинасини тўхтатган эркакка мотоциклда келган икки ниқобли шахс ҳужум қилди. Улар ҳайдовчининг автомобилига ўқ узиб, воқеа жойидан қочиб кетган. 30 та хонадон ва тадбиркорлик объектининг 72 соатлик видеёзувлари ўрганилиши натижасида икки гумонланувчи аниқланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Antalya Ekspres” нашри хабар берди. 

Қайд этилишичаа, воқеа Манавгат туманининг Илжа маҳалласида содир бўлган. Маълум қилинишича, A.E.K. исмли эркак Зейтинлик ҳудудида телефонида гаплашиш учун автомобилини йўл четида тўхтатган. У суҳбатлашаётган вақтда мотоциклда юзларига ниқоб таққан икки шахс яқинлашиб, машинадан тушишни талаб қилган.

Нотаниш шахслардан шубҳаланган ҳайдовчи автомобилдан тушмасдан, орқага ҳаракатланиб, қочишга уринган. Бироқ икки шахс унинг автомобилига орқа томондан ўқ узган. Ҳодисадан сўнг эркак 112 тезкор чақирув марказига қўнғироқ қилган ва воқеа жойига жандармерия ходимлари етиб келган.

Тергов доирасида Манавгат туман жандармерия қўмондонлиги, Кумкўй жандармерия бўлинмаси ва жандармериянинг махсус тергов гуруҳи (JASAT) гумонланувчиларни аниқлаш ишларини олиб борган. Бунинг учун 30 та хонадон ва тадбиркорлик объектига ўрнатилган кузатув камераларининг 72 соатлик ёзувлари ўрганилган.

Натижада ҳужумни содир этган шахслар Ўзбекистон фуқаролари Камронбек Абдурасулов ва Эрўл Камол Пусат экани аниқланиб, улар қўлга олинган. Уларга жамоат хавфсизлигига таҳдид солиш, мулкка зарар етказиш, қурол билан қасддан жароҳат етказишга уриниш, ҳақорат қилиш ҳамда 6136-сонли қонунни бузиш айбловлари қўйилган. Суд қарори билан ҳар икки гумонланувчи ҳибсга олиниб, Манавгатдаги ёпиқ қамоқхонага жойлаштирилган.

Ҳужум жараёни кузатув камераларига ҳам муҳрланган. Тасвирларда икки шахснинг мотоциклда автомобил ортидан қайтиб келиши, ҳайдовчи қочишга уринган вақтда унга ўқ узиши ва кейин воқеа жойидан қочиб кетиши акс этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореяда Суриядаги террорчилик ташкилотини молиялаштирган ўзбекистонлик талаба 1 йил-у 4 ойга қамалганлиги ҳақида ҳабар берилган эди.
 


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends