Туркияда яна бир ўзбекистонлик қўлга олинди

3-саҳифа

image

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган Зокир Файзуллаев Истанбул шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда бугун, 27 февраль куни Бош консулхона маълум қилди.

Қайд этилишича, айбланувчи Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилаётгани билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда халқаро одам савдоси жинояти доирасида қидирувга берилиб, “Мадам Клод” тахаллуси билан танилган Нилуфар Мирханова, фирибгарлик айблови билан халқаро қидирувда бўлган ва Туркияда қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Рита Халилова, фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, Туркияда қўлга олинган яна икки ўзбекистонлик, кейинроқ эса одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланган Мунисахон Алижонова ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган Саидумархон Мусаев Тошкентга депортация қилинган. Шунингдек, 21 февраль куни диний олим ва блогер Алишер Аҳмадович Турсунов (тахаллуси “Мубашшир Аҳмад”) депортация марказидан оиласи бағрига қайтган.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Туркия психотроп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made