Туркия Идлибда катта амалиёт бошлашга тайёр – Эрдўған
Олам
−
19 Февраль 2020
4969Туркия Идлиб бўйича Россия билан музокаралардан мамнун эмас ва Сурияда ҳарбий операция бошлашга тайёр. Бу ҳақда 19 февраль, чоршанба куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маълум қилди.
Суриянинг Идлиб шаҳридаги вазият февраль ойи бошида кескин равишда ёмонлашди. Бунинг натижасида бир неча ҳарбийларини йўқотган Туркия армияси Сурия позицияларига ҳаво зарбалари уюштирди. Бунинг оқибатида 101 нафар суриялик ҳарбий ҳалок бўлди. Бундан ташқари, иккита Сурия вертолёти мухолиф кучлар томонидан Идлиб осмонида уриб тушурилди.
Эрдўған Идлиб бўйича операцияга Туркия армиясини тўлиқ жалб қилиши мумкинлигини айтиб ўтди. Ҳозирда Идлибда 7000 га яқин турк ҳарбийлари жойлашган. Бундай йирик операция нафақат Сурия-Туркия муносабатларига, балки Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларга ҳам ёмон таъсир қилиши мумкин. Чунки, Россия Идлиб масаласи бўйича Сурияни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Сурия армияси мамлакат ғарбида ўз назоратини деярли тўлиқ ўрнатди. Хусусан, бу минтақадаги энг катта автомагистрални тўлиқ назоратга олди. Шунингдек, мамлакатнинг энг йирик иккинчи шаҳри ҳисобланган Ҳалабни эгаллади. Ҳозирда, фақат бу минтақадаги Идлиб шаҳри мухолиф кучлар ва Туркия назорати остида бўлиб турибди. Аввалроқ эса Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған нега турк армияси Идлибда эканини айтиб ўтди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь