Тўқаев Эрдўғаннинг инаугурация маросимида қатнашади

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғанннинг таклифига биноан 3 июнь куни амалий ташриф билан Анқарага боради. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди

Маълум қилинишича, Тўқаев Эрдўғаннинг инаугурация маросимида иштирок этади. Туркия Президенти шу кундан бошлаб расман ўз бошқарувининг учинчи муддатини бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 28 май куни Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи тури ўтказилган ва унда амалдаги Президент Ражаб Тойиб Эрдўған 52,18% овоз билан ғалаба қозонганди. Кейинроқ инаугурация маросимининг эҳтимолий санаси ва унга таклиф қилинадиган меҳмонлар рўйхати тузилаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, Туркия Президенти ўзининг ғалабасини хорижлик меҳмонлар билан нишонлаши кутилаётгани айтилганди. Покистоннинг “Samaa” нашри берган маълумотга кўра, мамлакат Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам инаугурация маросимида қатнашиш учун Туркияга таклиф этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрдўған инаугурация Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг