Тўқаев TikTok’ни ёшлар миясини “ўлдирадиган даҳшатли нарса” деб атади (видео)

Олам

−

visibility555 timer1 дақиқа

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев TikTok платформасини, айниқса, ёшлар учун зарарли деб баҳолади. Унинг фикрича, смартфондан фақат қўнғироқ қилиш, ёзишиш ёки видео кўриш учун эмас, балки даромад топиш ва рақамли имкониятлардан фойдаланиш учун ҳам фойдаланиш керак. Тўқаев бу фикрни жорий йилнинг 26 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтган AI Journey 2026 конференциясидан сўнг сунъий интеллект соҳасидаги ёш истеъдодлар билан учрашувда билдирган. 

“Биз қишлоқ аҳолисини интернетдан ўз манфаати йўлида фойдаланишга ўргатишимиз керак. Ҳозир ҳамма смартфондан фойдаланади, лекин негадир у фақат қўнғироқ қилиш, ёзишиш, қандайдир фильмларни кўриш ва TikTok учун мўлжалланган деб ўйлашади. Мана шу TikTok – инсоннинг, айниқса, ёш йигит-қизларнинг миясини ўлдирадиган даҳшатли нарса”, дейди у.

Тўқаев Қозоғистонда халқ рақамли иқтисодиётини яратишга интилиш борлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, смартфондан тўғри ва моҳирона фойдаланилса, интернет мавжуд бўлган қишлоқ ёки овулда ҳам даромад топиш мумкин.

“Мен мана шуни халқ рақамли иқтисодиёти деб атайман”, дея қўшимча қилнан Президент.

Таъкидлаш жоизки, TikTok платформаси Қозоғистонда тақиқланмаган. Тўқаев ўтган йил октябрь ойида МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқида ҳам ушбу платформани тилга олган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг