Тугатилган Тоғли Қорабоғнинг собиқ президенти халқаро қидирувга берилди

Олам

image

Баку тугатилган Тоғли Қорабоғ Республикаси собиқ президенти Араик Арутюнянни, шунингдек, армия қўмондони Жалол Арутюнянни халқаро қидирувга берди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Араик Арутюнян, Жалол Арутюнян, шунингдек, Давид Бабаян 2020 йилдаги 44 кунлик уруш пайтида содир этган жиноятлари бўйича халқаро қидирувга берилган”, дея маълум қилган  Озарбайжон бош прокурори Камрон Алиев .

29 сентябрь куни Озарбайжон Бош прокуратураси тугатилган Тоғли Қорабоғ республикаси собиқ ташқи ишлар вазири, унинг президенти маслаҳатчиси Давид Бабаян ҳибсга олинганини билдирганди.

Бабаян 2020 йилда агрессив уруш бошлаш ва олиб бориш, ёлланма аскарларни ёллаш, жиноий буйруқлар бериш ва бошқа моддалар бўйича айбланиб, халқаро қидирувга берилган.

Алиевга кўра, Баку Қорабоғнинг 300 дан ортиқ амалдори ва қўмондонини ҳам қидиряпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжон чегарачилари тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳукуматининг собиқ раҳбари Рубен Варданянни Арманистон ҳудудига ўтмоқчи бўлган вақтида қўлга олганди.

Шунингдек, тан олинмаган республика раҳбари Самвел Шаҳраманян Тоғли Қорабоғ Республикаси тугатилгани ҳақида фармон имзолаганди.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тоғли Қорабоғ халқаро қидирув собиқ президент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг