Трамп партия тузмоқчи эмас. Унинг режаси маълум бўлди
Олам
−
25 Январь 2021
7299АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп янги партия тузишни режалаштирмаган, у 2022 йилда бўлиб ўтадиган АҚШ Конгрессининг оралиқ сайловларида республикачиларга
ёрдам беради. Бу ҳақда сиёсатчининг маслаҳатчиси Жейсон Миллерга асосланиб хабар берилган.
Аввалроқ, Трамп сўнгги кунларда "Ватанпарварлик партияси" деб номлашни истаган янги сиёсий партияни яратиш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
"Трамп унинг 2022 йилдаги мақсади Вакиллар Палатаси ва Сенатни республикачиларга қайтариш эканини аниқ айтди", деган Миллер.
Унинг сўзларига кўра, бу борада ҳеч қандай яширинча ишлар қилиш режалаштирилмаган.
Маълумот учун, Трамп 20 январь куни Оқ уйни тарк этди. Ўша куни янги Президент Жо Байденнинг инаугурация маросими ўтказилди ва у расман АҚШ Президенти бўлди.
LiveБарчаси