Трамп янги партия тузмоқчи
Олам
−
20 Январь 2021
6776Президентлик муддати бугун, 20 январда тугайдиган АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп шериклари билан янги сиёсий партия тузиш имкониятини муҳокама қилган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Манбаларга кўра, Трамп бирлашмани “Ватанпарварлик партияси” деб атамоқчи.
Хабар қилинишича, сўнгги кунларда АҚШ Президенти ҳозирги партиядошлари билан хусусан сенатдаги Республикачилар етакчиси Митч Макконелл билан келишмовчиликларга дуч келган. Бир кун олдин у Трампни 6 январь куни Вашингтонда тартибсизликларни қўзғатганликда айблаган.
Оқ уй ҳозирча ушбу ҳолат ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.
Қайд этилишича, вақт ва ресурсларга катта маблағ сарфлашни талаб қиладиган янги партияни тузишда Трампнинг қатъияти қандай эканлиги ҳали аниқ эмас. Газетанинг ёзишича, унинг кўплаб тарафдорлари бор, уларнинг баъзилари 2016 йилда Трамп ҳокимиятга келгунига қадар Республикачилар партияси сиёсатида қатнашмаган.
“Учинчи партиялар” (Республикачилар ва Демокралар партияларидан ташқари нисбатан катта сиёсий бирлашмалар) одатда сайловларда муҳим роль ўйнаш учун етарли даражада қўллаб-қувватланмайди. Янги партия тузишга қаратилган ҳар қандай уриниш республикачиларнинг қаршиликларига дуч келиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь