Трамп Ялта конференциясини Теҳрон конференцияси билан адаштириб юборди
Олам
−
661 2 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Хитой ва Россия раҳбарлари Си Цзиньпин ҳамда Владимир Путин билан бўлиб ўтган сўнгги учрашувига бағишланган бир қатор суратларни эълон қилди.
Си Цзиньпин Трампни самолёт олдида кутиб олаётгани акс этган расмлардан бирига “Дўстлар” деб изоҳ берилган.
.jpg)
Трамп ва Путиннинг қўл бериб кўришаётгани тасвирланган яна бир суратга эса “Менинг дўстим” деган ёзув илова қилинган.

Трамп бевосита Шэньчжэндаги мулоқот чоғида ҳам Путинни дўст деб атаган эди.
Яна бир тасвир иккита фотосуратдан иборат коллаж кўринишида бўлиб, уларнинг бирида Сталин, Черчилль ва Рузвельт, иккинчисида эса Путин, Си ва Трамп акс этган. Суратларни “Буюк давлатлар 1945, 2026” деган ёзув бирлаштириб туради.

Бироқ постда фойдаланилган Сталин, Черчилль ва Рузвельт сурати 1945 йилдаги Ялта конференциясида (Трамп, эҳтимол, айнан шуни назарда тутган) эмас, балки 1943 йилдаги Теҳрон конференцияси вақтида олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Дональд Трамп, Владимир Путин ва Си Цзиньпин Шэньчжэндаги APEC саммитида уч томонлама музокаралар ўтказганди. Бу уч давлат раҳбарларининг мазкур форматдаги илк учрашувидир. Оммавий ахборот воситаларида у 1945 йилда СССР, Буюк Британия ва АҚШ етакчилари Европадаги таъсир доираларини мустаҳкамлаб қўйган Ялта конференциясига қиёсланган эди.
Live
Барчаси