Тожикистонда янги ГЭСлар қуриш Ўзбекистонда энергия талабини қондиради - Холмуҳаммадзода
Local
−
06 October 2023 9222 1 minute
Тожикистонда қўшма гидроэнергетика лойиҳаларини амалга ошириш келажакда Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа мамлакатларида электр энергиясига ортиб бораётган талабни қондириш имконини беради. Бу ҳақда Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири ўринбосари Сорбон Холмуҳаммадзода Остонада бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг энергетика форумида гапириб ўтди.
“ШҲТ давлатлари Тожикистоннинг гидротехника салоҳиятини ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. Масалан, Тожикистоннинг Зарафшон дарёси ҳавзасида ГЭС қуриш ва фойдаланиш бўйича Ўзбекистон билан акциядорлик жамияти ташкил этилган. Станцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси қисқа муддатда Ўзбекистонда, ўрта ва узоқ муддатда эса минтақанинг бошқа мамлакатларига ўсиб бораётган талабни қоплашга йўналтирилиши режалаштирилган”, деди вазир ўринбосари.
Сорбон Холмуҳаммадзоданинг таъкидлашича, республикадаги энг йирик гидроэлектр станциялари реконструкция қилинмоқда ва электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 375 МВт га ошириш кутилмоқда.
Маълумот учун, 2022 йилда Тошкентда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев иштирокида Тожикистоннинг Айний вилоятидаги Зарафшон дарёсида ГЭСнинг қўшма қурилишини бошлаш виртуал маросими бўлиб ўтган эди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September