Тошкентда онлайн қиморни реклама қилган ташкилот жазоланди

Спорт

image

Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Hamkor reklama servis” МЧЖ томонидан Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ташқи реклама конструкциялари орқали букмекерлик реклама товар белгиси кўрсатилган ҳолатлар аниқланиб, чора кўрилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, мазкур ҳолат юзасидан “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

Ҳолат юзасидан махсус комиссия томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонунининг 46-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан “Hamkor reklama servis“ МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, қўмита ваколатлари  доирасида қонунчиликда белгиланган тартибнинг максимал миқдорида молиявий жарима қўлланилиб, тўпланган ҳужжатлар жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш учун прокуратура органларига юборилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан “Marketplace Trading” АЖга нисбатан молиявий жарима қўлланилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент қимор Рақобат қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made