Тошкентда мебель цехига ўт кетди
3-саҳифа
−
06 Июнь 5784 1 дақиқа
Бугун, 6 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги мебель тайёрлаш цехида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, соат 07:55 да Сергели туманининг “Бобур” МФЙ Сергели шох кўчасида жойлашган мебель маҳсулотларини тайёрлаш цехларининг бирида ёнғин рўй бергани тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 08:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:42 да қуршаб олинган ва нақ 2,5 соатда – соат 10:23 да ўчирилган.
Вазирликка кўра, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган 4 та хонадон ёнғин оқибатида ёниб зарарлангани ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан хабар берилганди. Ёнғин оқибатида жароҳатланган фуқаролар йўқлиги айтилганди. Аммо QALAMPIR.UZ’га қилинган мурожаатда ёнғин оқибатида ёниб зарарланган хонадонлар сони 6 та экани, кўплаб кишилар жароҳат олгани билдирилганди.
Live
Барчаси