Аланга ичида қолганлар – ФВВ алдадими?
3-саҳифа
−
05 Июнь 9526 1 дақиқа
Бугун, 5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган 4 та хонадон ёнғин оқибатида ёниб зарарлангани ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан хабар берилди.
Маълум қилинишича, соат 06:27 да Олмазор туманидаги Фаробий 4-тор кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари 5 дақиқада воқеа жойига етиб бориб, 07:12 да ёнғинни қуршаб олган.
Ёнғин 07:34 ўчирилган. Айтилган манзилда жойлашган шахсий хонадонлар бир-бирига туташ бўлгани сабабли ёнғин оқибатида 4 та хонадон ёниб зарарлангани аниқланган. Ёнғин оқибатида жароҳатланган фуқаролар йўқ.
Вазирлик томонидан ушбу хабар эълон қилиниши биланоқ, ёнғин оқибатида жабрланган фуқаролар томонидан таҳририятга мурожаат келиб тушди. Унда ёнғин оқибатида ёниб зарарланган хонадонлар сони 6 та экани, кўплаб кишилар жароҳат олгани билдирилган. Ҳолат юзасидан QALAMPIR.UZ’нинг воқеа жойидан тайёрлаган репортажини YouTube саҳифамизда томоша қилинг.
Live
Барчаси