Тошкентда 1 ёшга тўлмаган 7 нафар гўдакда коронавирус аниқланди
Жамият
−
17 Апрель 2020
10530Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланганлар кимлардан иборат экани маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов иштирокида ўтказилган онлайн-брифингда айтилди.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида коронавирус билан касалланганлар қуйидагича:
• 52 нафари уй бекаси,
• 20 нафари мактаб ўқувчиси,
• 12 нафари уюшмаган ёшлар вакили,
• 20 нафари ишсиз.
“Коронавирус инфекциясининг тарқалиши беморлар қайд этилган муассасаларнинг жойлашувига, қолаверса, карантинда сақланаётган фуқароларнинг карантин маскани жойлашган манзилга ҳам бевосита боғлиқ.
Шунинг учун биз туманларда касалланганлар сони қайд этилишига қараб туриб, бизнинг туманимизда камроқ ёки бошқа туманда кўпроқ экан деган фикрга боришимиз керак эмас.
Беморлар орасида 60 ёшдан катта ёшдагилар 32 нафарни, 50 ёшдан 60 ёшгача бўлганлар 28 нафарни, 30-39 ёшдагилар 82 нафарни, 20–29 ёшдагилар 88 нафарни ташкил қилади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, беморларнинг 7 нафари 1 ёшгача, 3 нафари эса 1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 146 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси