Андижонда яна 6 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Андижон вилоятида 6 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Бу ҳақда бугун, 17 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 6 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тузалганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 2 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 4 нафари Андижон шаҳридан, 2 нафари эса Андижон туманидан. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Шундай қилиб, Ўзбекистон бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 146 нафарга етди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. 4 нафари вафот этганМавжуд беморлар сони 1240 кишини ташкил қилмоқда.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг