Зангиотада гилам дўкони ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 26 апрель куни Тошкент вилояти Зангиота тумани “Олим полвон” маҳалласи Камолиддин Беҳзод кўчасида жойлашган гилам дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 09:32 да Тошкент вилояти Зангиота туман “Олим полвон” МФЙ Камолиддин Беҳзод кўчасида жойлашган гилам дўконида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида ФВБга хабар тушган. Хабарга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 09:43 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин ўчириш ишларига киришилган. Соат 10:09 да аланга ўраб олиниб, ёнғин соат 10:38 тўлиқ ўчирилган. 

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида ФВБга маълумот тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида 3 қаватли савдо дўкони ёниб кетганди. Ёнғин оқибатида дўконнинг 280 квадрат метр майдондаги томи, шифти ва ички қисми ҳамда жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида савдо дўконининг 200 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар қайд этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Зангиота гилам дўкони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг