Хоразмда 3 қаватли дўкон ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида 3 қаватли савдо дўкони ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 17 апрель куни соат 16:04 да вилоят ФВБга Ҳазорасп тумани “Темирчи маскан” МФЙда жойлашган 3 қаватли савдо дўконида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 16:11 да ҳодиса жойига етиб бориб, соат 16:39 да ёнғин ўраб олинган ва 17:10 да ўчирилган. Ёнғинни бартараф этишга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та ёрдамчи сув ташиш техникаси жалб этилган. Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида дўконнинг 280 квадрат метр майдондаги томи, шифти ва ички қисми ҳамда жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида савдо дўконининг 200 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Сақичмон кўчасида ҳам дўкон ёниб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Хоразм Ҳазорасп

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг