Тошкентда аёлларни фоҳишалик учун Туркияга жўнатаётган шахс ушланди
3-саҳифа
−
08 Июнь
11628Тошкент халқаро аэропортида тўрт нафар аёлни фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида Туркияга жўнатаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги тўрт нафар аёлни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида Тошкент-Истанбул авиарейси орқали Туркия давлатига жўнатаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушлаб қолинган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда фирибгарлик ва одам савдоси жиноятини содир этишда айбланган ўзбекистонлик Истанбулдан Ўзбекистонга депортация қилинганди.
LiveБарчаси