Тошкентда 50 ёшли аёл автобус тагига ётиб олди
3-саҳифа
−
15:04 3693 1 дақиқа
Тошкент шаҳридаги “Кадишева” бозори яқинида маст ҳолатда 50 ёшли аёл автобус тагига ётиб олиб, транспорт ҳаракатини тўхтатиб қўйди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 25 июль куни соат 08:00 ларда содир бўлган. Яшнобод тумани Бешариқ кўчасида 1976 йилда туғилган Е.А. маст ҳолатда йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган. Видеода аёл йўлнинг ўртасида ётгани, автобус эса бир муддат тўхтагач, орқага ҳаракатланиб уни четлаб ўтгани акс этган.
ИИББ маълумотига кўра, фуқаро билан суҳбат ўтказилганда унинг спиртли ичимлик таъсирида экани аниқланган. Шундан сўнг, у ички ишлар ва тиббиёт ходимлари томонидан 4-сон шаҳар клиник шифохонаси ҳудудидаги ҳушёрхонага олиб борилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якунларига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли қарор қабул қилиниши билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 25 ёшли йигит Тошкент шаҳрида ярим тунда йўл ўртасида ярим яланғоч юриб, автомобиллар ҳаракатига халақит бергани ҳақида хабар қилинган эди.
Live
Барчаси