25 ёшли ярим яланғоч йигит йўл ўртасида “томоша кўрсатди”

3-саҳифа

image

Бугун, 8 майга ўтар кечаси 25 ёшли йигит Тошкент шаҳрида ярим тунда йўл ўртасида ярим яланғоч юриб, автомобиллар ҳаракатига халақит берди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, тахминан соат 02:35 ларда Олмазор тумани ТХАЙ кўчасида 2001 йилда туғилган С.О., маст ҳолатда йўлнинг қатнов қисмига чиқиб олган. У жамоат жойида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланишига халақит берган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.О.га нисбатан Олмазор тумани ИИО ФМБ томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Тўпланган ҳужжатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиб, ярим яланғоч юрган эркак 10 суткага қамалган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Олмазор майда безорилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг